Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«وَلا تَجْعَلْ يَدَكَ مَغْلُولَةً إِلَى عُنُقِكَ وَلا تَبْسُطْهَا كُلَّ الْبَسْطِ فَتَقْعُدَ مَلُومًا مَحْسُورًا» 
 „Қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. Исрофгарлик қилиш билан уни бутунлай ёзиб ҳам юборманг. Акс ҳолда, маломат ва надоматда қолурсиз“,      [17:29]
деган ояти очиққўлликдан эмас, мутлақо очиққўллик қилиб юборишдан қайтаряпти. Оллоҳ очиққўлликдан, яъни ҳалол ишга кўп мол сарфлашдан қайтармаган. Мутлақо очиққўллик қилиб юборишдан, яъни ҳаромга сарфлашдан қайтарган. Маълумки, очиққўллик кўп мол сарфлашдир. Бу ишдан қайтарилмаётгани унинг ҳалолга сарфлаш эканига, мутлақо очиққўлликдан қайтарилаётганлиги эса унинг ҳаромга сарфлаш эканига далилдир.
Юқорида айтганларимиз далил жиҳатидан айтилган гаплардир. Энди бу масалага сарфлаш воқеъи жиҳатидан ёндашамиз. Одамни оз ёки кўп сарфлаганлигини аниқлаш диёридаги яшаш даражасига қараб белгиланади. Шундай диёрлар борки, уларда шахс асосий эҳтиёжларини ҳам тўла қондиролмайди. Шундай бўлгач, унинг камолий эҳтиёжларини қондириш учун пул сарфлаши кўп (ортиқча) сарфлаш ҳисобланади. Кўпгина исломий диёрларда аҳвол шундай. Яна шундай диёрлар борки, уларда шахс асосий эҳтиёжларини ҳам, камолий эҳтиёжларини ҳам тўла қондиради. У ерларда маданият ривожланиб, музлатгич, кир ювиш машинаси, автомобилp каби камолий эҳтиёжлар ҳам зарурий эҳтиёжларга айланиб кетган. Шундай бўлгач, улар учун пул сарфлаш кўп (ортиқча) сарфлаш ҳисобланмайди. Агар исроф ва совуришнинг луғавий маъноси олинадиган бўлса, асосий эҳтиёжлардан ортиқчасига қилинган сарф - ҳаром, деган шаръий ҳукм келиб чиқади. Бунинг маъноси, музлатгич, кир ювиш машинаси ва автомобилp сотиб олиш ҳаром, деганидир. Чунки улар асосий эҳтиёжлардан ортиқча нарсалардир. Бу сўзнинг луғавий маъносига қараб маъно берилганда бу эҳтиёжлар учун пул сарфлаш айрим диёрлардаги айрим одамлар учун ҳаром, бошқа диёрдаги бошқа одамлар учун ҳалол, деган шаръий ҳукм ҳам тушуниб қолинади. Бунинг маъноси, битта нарса хусусидаги шаръий ҳукмнинг иллатсиз ҳар хил бўлиши мумкин, деганидир. Бу ножоиз ишдир. Чунки битта масаладаги шаръий ҳукм ўзгармайди, ўша-ўшалигича қолади. Қолаверса, Оллоҳ нарсаларни ишлатишга, истеъмол қилишга мутлақ рухсат 

 

55-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143